Лицензия берувчи орган:
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

Лицензия номи:
Улгуржи савдо уюшмаси таркибига кирувчи ҳудудий базалардан ташқари амалга ошириладиган улгуржи савдо фаолияти

Лицензия амал қилиш муддати:
Чекланмаган муддат

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сонли «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Улгуржи савдони амалга ошириш фаолияти

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг, шу жумладан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси;
г) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш юридик шахс-лицензия талабгори рўйхатдан ўтказилган жойдаги шаҳар (туман) томонидан амалга ошириладиs

Рўйхатга қайтиш