Лицензия берувчи орган:
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти

Лицензия номи:
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда ташиш

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сонли қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
o    йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш;
o    йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш;
o    йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга оид маълумотлар ва ҳайдовчилик гувоҳномаси; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) юридик шахс учун — юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тасдиқланган нусхаси; жисмоний шахс учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда — якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлари, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган автотранспорт воситасининг техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган автотранспорт воситаси техник паспортининг ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномасининг нусхаси;
г) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд лицензия талабгорининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси нусхаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;
д) юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ходимлари малакасининг белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
е) юридик шахслар учун — юридик шахснинг йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларининг тегишли аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
ж) лицензия талабгори томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Йўловчиларни шаҳарда ташиш:
автобусларда:
— 14 ўрингача‎‎ - 50,0‎‎$
— 14 ўриндан ортиқ ‎- ‎ 100,0$‎‎
микроавтобусларда:
— 1 та транспорт воситаси учун‎‎ - 300,0$‎‎
енгил автомобилларда:
— 4 ўрингача‎‎ - 75,0$‎‎
— 4 ўриндан ортиқ‎‎ - 125,0$

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Амир Темур кўч. 1 , 6 уй,
Факс: 233-34-87
Тел.: 233-48-16
233-39-62.

Рўйхатга қайтиш