Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

Лицензия номи:
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолияти

Лицензия амал қилиш муддати:
Муддатсиз

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Барча турдаги архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолияти объектларни қуриш учун муҳандислик-техник изланишларни, дастлабки ва якуний техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ҳамда техник-иқтисодий асослашларни яратишни, бино ва иншоотларни лойиҳалашни, қурилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини яратишни, хўжалик, саноат ва бошқа мақсадлардаги бинолар ва иншоотларни ҳамда уларнинг комплексларини, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси бинолари ва иншоотларини кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек уларнинг мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва ишончлилиги йўқолган тақдирда одамлар хавфсизлигига хавф ёки катта моддий йўқотишлар вужудга келадиган унинг муҳим функцияларини бажариш элементларини ўз ичига олади.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;
б) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғимни тўлаганини тасдиқловчи ҳужжат;
в) архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш билан шуғулланаётган ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, ушбу ходимлар лойиҳалаштирилишида иштирок этган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
г) архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш учун мавжуд шарт-шароитлар ва техника воситалари тўғрисидаги маълумотлар;
д) давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
е) қуйидагиларнинг:
- ташкилотнинг таъсис шартномаси ва уставининг;
- ташкилот раҳбари ҳамда соҳа бўйича маълумотга эга бўлган асосий ходимлар (лойиҳанинг бош муҳандислари ва архитекторлари, бош ва етакчи мутахассислар) дипломларининг, шунингдек меҳнат дафтарчаларининг (нотариал тасдиқланган);
- талабгорга мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда фаолиятнинг лицензияланаётган тури учун зарур бўлган бинолар, хоналар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг;
- турар жойда (квартирада) фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органларининг турар жойни турар жой бўлмаган хона тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорларининг нусхалари.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаган миқдорда

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

Рўйхатга қайтиш