Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

Лицензия номи:
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги, 2006 йил 14 июль, 138-сон қарори билан тасдиқланган

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
o     йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;
o     йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш;
o     йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;
o     йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;
o     йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш;
o     юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш;
o     юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ташиш;
o     юкларни автомобиль транспортида шаҳар атрофида ташиш;
o     юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш;
o     юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга оид маълумотлар ва ҳайдовчилик гувоҳномаси; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) юридик шахс учун — юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тасдиқланган нусхаси; жисмоний шахс учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда — якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлари, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган автотранспорт воситасининг техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган автотранспорт воситаси техник паспортининг ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномасининг нусхаси;
г) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд лицензия талабгорининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси нусхаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;
д) юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ходимлари малакасининг белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
е) юридик шахслар учун — юридик шахснинг йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларининг тегишли аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
ж) лицензия талабгори томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Йўловчиларни шаҳарда ташиш:
автобуслар:
- 14 ўрингача - 50,0
- 14 ўриндан ортиқ - 100,0
микроавтобуслар:
- 1 та транспорт воситаси учун -300,0
енгил автомобиллар:
- 4 ўрингача -75,0
- 4 ўриндан ортиқ - 125,0

Йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш:
автобуслар:
- 19 ўрингача - 75,0
- 19 ўриндан ортиқ - 150,0
микроавтобуслар:
- 1 та транспорт воситаси учун - 300,0
енгил автомобиллар:
- 4 ўрингача - 75,0
- 4 ўриндан ортиқ - 125,0

Йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш:
автобуслар:
- 21 ўрингача - 225,0
- 21 ўриндан ортиқ - 600,0
микроавтобуслар:
- 1 та транспорт воситаси учун - 700,0
енгил автомобиллар:
- 1 та транспорт воситаси учун - 200,0

Йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш:
автобуслар:
- 12 ўриндан ортиқ - 1000,0
микроавтобуслар:
- 1 та транспорт воситаси учун - 800,0
енгил автомобиллар:
- 1 та транспорт воситаси учун - 250,0

Юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида ташиш:
- 3,5 тоннагача - 50,0
- 3,5 тоннадан 10 тоннагача - 100,0
- 10 тоннадан 16 тоннагача - 150,0
- 16 тоннадан ортиқ - 200,0

Юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш:
- 3,5 тоннагача - 75,0
- 3,5 тоннадан 10 тоннагача - 150,0
- 10 тоннадан 16 тоннагача - 200,0
- 16 тоннадан ортиқ - 250,0

Юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш:
- 1 та транспорт воситаси учун - 300,0

Изоҳ.
Сиғими (йўловчи ўрни ва юк кўтариш қуввати, тонна)
Автотранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга давлат божи суммаси (АҚШ долларида)

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикасида йўловчи ва юкларнинг шаҳарлараро ва халқаро ташуви — Агентликнинг марказий аппарати
Ташкент ш., Зульфияхоним кўч. 3 Тел (факс): (371) 241-91-30
e-mail: info@uzaart.uz

Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ва юк ташиш (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шаҳарлари ҳудудидаги йўловчиларни ташишдан ташқари)
Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими;
Ташкент ш., Яккасарой кўч. 5 Тел (факс): (371) 253-20-21
e-mail: toshkentdep@uzaart.uz

Агентликнинг Тошкент вилоят ҳудудий бўлими;
Ташкентское областное территориальное отделение Агентства;
Ташкент ш., Ўзбекистон кўч. 16 Тел (факс): (371) 239-46-76
e-mail: toshkentvdep@uzaart.uz

Агентликнинг Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими;
Гулистан ш., А.Навои кўч. 64 Тел (факс): (367) 225-15-84
e-mail: sirdaryodep@uzaart.uz

Агентликнинг Жиззах вилоят ҳудудий бўлими;
Жизах ш., Тошкент кўч. 1а Тел (факс): (372) 223-26-79
e-mail: jizzakhdep@uzaart.uz

Агентликнинг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими;
Самарканд ш., Амира Темура кўч, 69 Тел (факс): (366) 233-71-12
e-mail: samarkanddep@uzaart.uz

Агентликнинг Фарғона вилоят ҳудудий бўлими;
Фергана ш., Ал-Фарғоний Темур кўч. 52 Тел (факс): (373) 224-33-53
e-mail: fargonadep@uzaart.uz

Агентликнинг Наманган вилоят ҳудудий бўлими;
Наманган ш., Н.Номонгоний кўч. 20 Тел (факс): (369) 226-27-89
e-mail: namangandep@uzaart.uz

Агентликнинг Андижон вилоят ҳудудий бўлими;
Андижан ш., Амир Темур кўч, 3 Тел (факс): (374) 224-28-91
e-mail: andijondep@uzaart.uz

Агентликнинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими;
Қарши ш., Гузар кўч. 12 Тел (факс): (275) 227-14-68
e-mail: qashqadaryodep@uzaart.uz

Агентликнинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими;
Термиз ш., Тараққиёт кўч. 42а Тел (факс): (376) 223-21-66
e-mail: surkhondaryodep@uzaart.uz

Агентликнинг Бухоро вилоят ҳудудий бўлими;
Бухоро ш., Оқ мачит кўч. 1 Тел (факс): (365) 225-08-59
e-mail: bukhorodep@uzaart.uz

Агентликнинг Навоий вилоят ҳудудий бўлими;
Навоий ш., Навоий кўч. 5 Тел (факс): (436) 224-47-61
e-mail: navoiydep@uzaart.uz

Агентликнинг Хоразм вилоят ҳудудий бўлими;
Ургенч ш., Хонқа кўч. 101 Тел (факс): (362) 225-57-93
e-mail: khorazmdep@uzaart.uz

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими;
Нукус ш., шоссе Тўрткўл (бино АК-2528) Тел (факс): (361) 222-57-84
e-mail: qoraqalpoqdep@uzaart.uz

Рўйхатга қайтиш