Лицензия берувчи орган:
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси

Лицензия номи:
Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш.

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни, лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанлар, хусусий уйлар, қаҳвахоналар ва барларда тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга концерт хизмати кўрсатиш), шу жумладан кўнгилочар муассасаларда (клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда) концерт хизмати кўрсатиш.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
1.Лицензия олиш учун лицензия талабгори — юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
— юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
— лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури.
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) ижрочида мусиқа маълумоти мавжудлигини, унинг давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабиларни олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар)нинг тасдиқланган нусхалари. Истисно ҳолларда (алоҳида иқтидор, талант яққол мавжуд бўлганда) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи қарорига кўра лицензия олишга ҳужжатлар мусиқа маълумоти мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим қилмасдан қабул қилиниши мумкин.
д) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочилар репертуари тўғрисидаги маълумотнома;
е) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисида янада яққолроқ тасаввурни шакллантириш мақсадида лицензия талабгори қўшимча равишда мустақил тақдим этишни хоҳлайдиган бошқа ҳужжатлар.

2. Лицензия талабгори — жисмоний шахс лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
- фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга доир маълумотлар;
- лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури ва мазкур фаолият тури амалга ошириладиган муддат;
б) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
в) 4х6 катталикдаги 2 дона фотосурат;
г) ижрочида мусиқа маълумоти мавжудлигини, унинг давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабиларни олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар)нинг нотариал тасдиқланган нусхалари. Истисно ҳолларда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи қарорига кўра лицензия олишга ҳужжатлар мусиқа маълумоти мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим қилмасдан қабул қилиниши мумкин.
д) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочилар репертуари тўғрисидаги маълумотнома;
е) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисида янада яққолроқ тасаввурни шакллантириш мақсадида лицензия талабгори қўшимча равишда мустақил тақдим этишни хоҳлайдиган бошқа ҳужжатлар.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Pесторанлар, қаҳвахоналар, барлар ва хусусий уйларда юбилей тантаналарига хизмат кўрсатиш;
ресторанлар, хусусий уйлар, қаҳвахоналар ва барларда тўйларда (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом», «чарлар», «суннат тўйи» тадбирларига) хизмат кўрсатиш; ‎‎
‎‎хордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳва-хоналарда хизмат кўрсатиш:
I‎‎ — 100;
II‎‎ — 50;
III‎‎ — 25;
IV‎‎ — 15.

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
«Ўзбекнаво» Эстрада бирлашмасининг махсус рухсатномалар (лицензия) бериш бўйича ташкилий бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Навои кўч. 2
Тел (факс): 235-41-15
e-mail: info@uzbeknavo.uz

Рўйхатга қайтиш