Лицензия берувчи орган:
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси

Лицензия номи:
Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш.

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни, лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
-  якка ижрочи концерти (битта ижрочининг концерт дастури);
-  битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури;
-  турли жанр йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастури;

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
1.Лицензия олиш учун лицензия талабгори — юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
— юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
— лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури.
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) ижрочида мусиқа маълумоти мавжудлигини, унинг давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабиларни олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар)нинг тасдиқланган нусхалари. Истисно ҳолларда (алоҳида иқтидор, талант яққол мавжуд бўлганда) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи қарорига кўра лицензия олишга ҳужжатлар мусиқа маълумоти мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим қилмасдан қабул қилиниши мумкин.
д) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочилар репертуари тўғрисидаги маълумотнома;
е) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисида янада яққолроқ тасаввурни шакллантириш мақсадида лицензия талабгори қўшимча равишда мустақил тақдим этишни хоҳлайдиган бошқа ҳужжатлар.

2. Лицензия талабгори — жисмоний шахс лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
- фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга доир маълумотлар;
- лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури ва мазкур фаолият тури амалга ошириладиган муддат;
б) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
в) 4х6 катталикдаги 2 дона фотосурат;
г) ижрочида мусиқа маълумоти мавжудлигини, унинг давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабиларни олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар)нинг нотариал тасдиқланган нусхалари. Истисно ҳолларда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи қарорига кўра лицензия олишга ҳужжатлар мусиқа маълумоти мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим қилмасдан қабул қилиниши мумкин.
д) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочилар репертуари тўғрисидаги маълумотнома;
е) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисида янада яққолроқ тасаввурни шакллантириш мақсадида лицензия талабгори қўшимча равишда мустақил тақдим этишни хоҳлайдиган бошқа ҳужжатлар.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гостроль-концерт фаолиятини амалга ошириш:‎‎ ‎ якка ижрочи концерти (битта ижрочининг концерт дастури); ‎ битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштиро-кидаги концерт дастури: I‎‎ — 150; II‎‎ — 75; III‎‎ — 50; IV‎‎ — 30.

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
«Ўзбекнаво» Эстрада бирлашмасининг махсус рухсатномалар (лицензия) бериш бўйича ташкилий бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Навои кўч. 2 Тел (факс): 235-41-15 e-mail: info@uzbeknavo.uz

Рўйхатга қайтиш