Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси

Лицензия номи:
Ветеринария фаолияти

Лицензия амал қилиш муддати:
Муддатсиз

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сонли қарори билан тасдиқланган «Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
o    ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари;
o    ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар, зоогигиена воситалари ва ветеринария атрибутларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сотиш.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
- юридик шахс учун – юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
- жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
- юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган ветеринария фаолияти ишлари турлари
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — юридик шахслар учун; якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — жисмоний шахслар учун;
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) ҳудудий давлат ветеринария органининг мавжуд бинолар ва асбоб-ускуналарнинг ветеринария талабларига мувофиқлиги ҳамда лицензияланадиган ветеринария фаолияти турини амалга ошириш учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси;
д) ҳудудий санитария-эпидемиология назорати органининг ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
е) лицензия талабгорида ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва аппаратуралар рўйхати;
ж) ветеринария муассасаси раҳбари меҳнат дафтарчаси ва олий маълумот тўғрисидаги дипломининг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек унинг тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси – юридик шахслар учун;
з) юридик шахс ходимлари — ветеринария мутахассислари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг (диплом, малака ошириш, ихтисослашувдан ўтиш тўғрисидаги ҳужжатлар, меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган нусхалари) малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш.,
Фарход кўч. 21-А
Тел (факс): 276-83-65
e-mail: dvbb@qsxv.uz

Рўйхатга қайтиш