Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

Лицензия номи:
Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият.

Лицензия амал қилиш муддати:
Амал қилиш муддати чекланмаган

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003.йил 9 июлдаги 308-сонли қарори билан тасдиқланган «Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
o    инвестиция воситачиси (брокери, дилери);
o     инвестиция маслаҳатчиси;
o     инвестиция фонди;
o     инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;
o     депозитарий;
o     ҳисоб-китоб-клиринг палатаси;
o     трансфер-агент;
o     қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида қуйидагилар кўрсатилган ҳолдаги ариза:
- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамининг тартиб рақами;
- лицензия талабгори қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириш ниятида бўлган касбий фаолият.
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан бирга таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
д) солиқ органининг белгиси ва охирги ҳисобот санасига молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда бухгалтерия баланси нусхаси (талабгор охирги ҳисобот санасидан кейин ташкил этилган ҳоллардан ташқари);
е) лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ охирги ҳисобот санасига ўз маблағлари (сармояси) миқдори ҳисоб-китоби;
ж) лицензия талабгори бўлган (инвестиция фондларидан ташқари) раҳбари ва ходимларининг лицензияловчи органнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан лицензия талабгори бўлган юридик шахснинг улар доимий асосда ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари, шунингдек якка ҳолда ижро этувчи орган функциясини амалга оширувчи шахсларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
з) ахборотни сақлаш, муҳофаза қилиш ва тиклаш тартиби, шу жумладан талабгор томонидан тасдиқланган махфий ахборотидан ноҳуқуқий фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар рўйхати;
и) қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг лицензиялаш учун талаб этиладиган мазкур Низомнинг 10—15-бандларида санаб ўтилган бошқа ҳужжатлар.
л) Ички назорат тўғрисидаги Низомнинг нусхаси.

— Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) талабгор томонидан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан операцияларни ички ҳисобга олиш қоидалари нусхаси;
б) талабгор томонидан тасдиқланган Мижознинг манфаатлари билан низо келиб чиққанда инвестиция воситачиси (инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси)нинг хатти-ҳаракатлари тартиби нусхаси;

— Инвестиция фонди сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) инвестиция фонди билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси;
б) инвестиция фонди билан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси.

— Депозитар фаолиятни амалга оширишга лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мижозларга хизмат кўрсатиш тартиби;
б) лицензияловчи органнинг талабларига мувофиқ бўлган депозитар фаолиятни амалга оширишга қўйиладиган ички тартиб;
в) депозитар фаолиятни амалга оширишга ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи мазкур дастурий воситани ёки гувоҳнома нусхасини сотган (берган) ташкилот билан тузилган депозитар фаолиятни амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси;
г) депозитар фаолиятни амалга ошириш бўйича дастурий таъминотнинг техник тавсифи;
д) депозитар фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситаларнинг тавсифлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
е) дастурий таъминот ва техник воситаларнинг депозитарийларнинг дастурий-техник комплексларига қўйиладиган белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг хулосаси.

— Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палатаси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган ҳисоб-китоб-клиринг фаолиятини амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси ёки ҳисоб-китоб-клиринг фаолиятини амалга ошириш бўйича ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
б) тегишли дастурий таъминотнинг техник тавсифи;
в) ҳисоб-китоб ва клирингни амалга ошириш (клиринг хизмати кўрсатиш) қоидалари.

— Қимматли қоғозлар бозорида трансфер агент сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) трансфер-агент регламенти;
б) трансфер-агент хизмати кўрсатиш тўғрисидаги намунавий шартнома.

— Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган биржадан ташқари савдони ташкил этиш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси ёки ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
б) тегишли дастурий таъминотнинг техник тавсифи;
в) ўз ичига қимматли қоғозларни муомалага қўйиш ва муомаладан чиқариш тартиб-қоидалари, қимматли қоғозлар нархлари котировкаси тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олувчи Қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;
г) индекслар ҳисоб-китоби методикаси;
д) қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қатнашчиларни қўйиш тартиби;
е) ахборотни ошкор қилиш тартиби;
ж) нархлар билан найранг қилишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар рўйхати

Лицензия бериш учун давлат божи:
Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида ёки қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ қисмига бир вақтда лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Бухоро кўч. 10. Тел: 236-18-63, Факс: 232-07-31 e-mail: info@csm.gov.uz

Рўйхатга қайтиш