Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Лицензия номи:
Маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.

Лицензия амал қилиш муддати:
15 йилгача бўлган муддатга, бироқ камида 5 йил муддатга берилади.

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли қарори билан тасдиқланган «Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга ошириш

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида белгиланган шакл бўйича ариза, унда:
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми) ҳамда фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилади;
б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) оммавий ахборот воситалари телевидение, радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланишга ва хизматлар кўрсатишга лицензия олиш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
д) қуйидагилар:
телекоммуникациялар тармоқларини ишлатиш ва (ёки) улар хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари (улардан фойдаланишда) кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхати;
телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — лойиҳалаштириш, қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати.
е) тармоқни ташкил этиш режаси ва ривожлантириш прогнози, белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб бошқа зарур маълумотлар (абонентлар, шаҳарлараро портлар, халқаро станциялар, маълумотларни узатиш тизимлари ва тармоқлари, қоплаш зоналари сони ва телекоммуникацияларнинг аниқ тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар);
ж) лицензия талабгори томонидан телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар бажарилиши имкониятини тасдиқловчи ҳужжатлар

Лицензия бериш учун давлат божи:
Телекоммуникациялар соҳасидаги давлат божи лицензияни олиш билан бир вақтда ёхуд ҳар йили тенг улушларда тўланади, унинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Тошкент, ш. А.Темур кўчаси, 4 уй
e-mail: deplicense@aci.uz
тел.238-41-37,
238-41-39,
238-41-85;
факс: 239-87-82

Рўйхатга қайтиш