Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати

Лицензия номи:
Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини

Лицензия амал қилиш муддати:
Лицензия беш йилдан кам бўлмаган муддатга берилади

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007йил 21 ноябрдаги 242-сонли қарори билан тасдиқланган «Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
o    Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларининг аппарат, дастурий-аппарат, дастурий кўринишларини лойиҳалаштириш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларининг аппарат ва дастурий-аппарат кўринишларини тайёрлаш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларининг дастурий кўринишларини тайёрлаш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларининг аппарат, дастурий-аппарат кўринишларини ишлаб чиқариш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларининг дастурий кўринишларини ишлаб чиқариш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини аппарат, дастурий-аппарат кўринишларидан фойдаланиш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларининг дастурий кўринишларидан фойдаланиш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларининг аппарат ва дастурий-аппарат кўринишларини реализация қилиш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларининг дастурий кўринишларини реализация қилиш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини аппарат ва дастурий-аппарат кўринишларини таъмирлаш;
o     Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларининг аппарат ва дастурий-аппарат, дастурий кўринишларидан фойдаланиш.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари; талабгор амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури (унинг қисми) ҳамда фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган тури амалга ошириладиган муддат;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — юридик шахслар учун; якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — жисмоний шахслар учун;
в) лицензия талабгори томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) лицензияланадиган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича барча зарур ишларни амалга ошириш учун бино ва ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
д) мутахассисларнинг маълумоти бўйича мутахассислиги, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият бўйича иш стажи кўрсатилган ҳолда лицензияланадиган фаолият бўйича ишларни бевосита амалга оширадиган мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар;
е) давлат сирларига тегишли деб топилган маълумотлар билан ходимларнинг таниша олишини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (ишларнинг тегишли турини амалга оширишда).

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш.,
Матбуотчилар кўч. – 9
Тел (факс): 259-38-38, 259-38-37

Рўйхатга қайтиш