Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Лицензия номи:
Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори билан тасдиқланган «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Божхона назорати остида бўлган товарларни сақлаш ва сотиш

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) ариза берувчининг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омборлар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва моддий-техник жиҳозланиши тўғрисидаги маълумотлар;
г) бож олинмайдиган савдо дўконига кириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати (фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими кўрсатилган ҳолда);
д) бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омборининг тарҳи ва чизмаси;
е) бож олинмайдиган савдо дўкони савдо залларига, ёрдамчи биносига ва омборига мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
ж) давлат ёнғин назорати органларининг бож олинмайдиган савдо дўкони савдо зали, ёрдамчи биноси ва омборининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
з) давлат санитария назорати органларининг бож олинмайдиган савдо дўкони савдо зали, ёрдамчи биноси ва омборининг товарларни сақлаш учун зарур шарт-шароитларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
и) бож олинмайдиган савдо дўконида сотиш мўлжалланаётган товарлар рўйхати ва бож олинмайдиган савдо дўконида унинг ёрдамчи бинолари ва омборида туриши мумкин бўлган барча товарларнинг максимал қиймати;
к) бож олинмайдиган савдо дўконида унинг ёрдамчи бинолари ва омборларида эркин айланишга чиқариш режимида турган барча товарлар бир вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганда тўланиши мумкин бўлган божхона тўловлари суммасига божхона тўловлари тўланишини таъминлашни тасдиқлайдиган ҳужжат;
л) лицензия талабгори томонидан лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Давлат божхона қўмитаси божхона назорати ташкилий бош бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., 100003,
Ўзбекистон кўч, 3
Телефон: (371) 120-76-36

Рўйхатга қайтиш