Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Лицензия номи:
Божхона омбори таъсис этиш.

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори билан тасдиқланган «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) талабгорнинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) божхона омбори ҳудудига ва биносига мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат. Агар бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш ижара шартномаси асосида амалга оширилса, бундай шартноманинг амал қилиш муддати лицензия бериш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб бир йилдан кам бўлмаслиги керак;
г) божхона омборининг тури тўғрисидаги маълумотлар (ёпиқ турдаги омбор учун шунингдек бундай турдаги омбор танланишининг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асосланиши керак);
д) ариза берувчининг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва моддий-техник жиҳозланиши тўғрисидаги маълумотлар;
е) автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тарҳи ва чизмаси;
ж) талабгорнинг божхона омборига киришга рухсат берилган ходимларидан бўлган шахсларнинг рўйхати (фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими кўрсатилган ҳолда);
з) давлат ёнғин назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
и) давлат санитария назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини — лицензиат бундай товарларни сақлаш ниятида бўлса — сақлаш учун зарур шарт-шароитларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
к) божхона омборида сақлаш мўлжалланаётган товарлар рўйхати;
л) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 111-моддасига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
м) лицензия талабгори томонидан лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланган ҳар бир ҳудудий алоҳида бинога ва (ёки) ҳар бир ҳудудий алоҳида очиқ майдончага алоҳида ариза тақдим этилади.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
ЎзДБҚ нинг Қорақолпоғистон Республикаси божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Андижон вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Бухоро вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Жиззах вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Қашқадарё вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Навоий вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Наманган вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Самарқанд вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Сурхандарё вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Сирдарё вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Тошкент шаҳри божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Тошкент вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Фарғона вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг Хоразм вилояти божхона назорати ташкилий бўлими

ЎзДБҚ нинг СТК «Ташкент-аэро» божхона назорати ташкилий бўлими

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
тел: (361) 224-01-25

тел: (374) 224-84-22

тел: (365) 770-06-30

тел: (372) 223-26-62

тел: (375) 221-14-16

тел: (436) 223-87-87

тел: (369) 234-11-16

тел: (366) 234-39-57

тел: (376) 225-13-51

тел: (367) 225-48-67

тел: (371) 120-76-73

тел: (371) 120-86-16

тел: (373) 224-93-34

тел: (362) 226-93-61

тел: (371) 120-86-34

Рўйхатга қайтиш