Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси

Лицензия номи:
Риэлторлик фаолияти

Лицензия амал қилиш муддати:
Муддатсиз

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сонли қарори билан тасдиқланган «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари;
- жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортининг маълумотлари;
- лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган риэлторлик хизматларининг тури (турлари);
б) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳамда рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан биргаликда уставнинг нусхалари (юридик шахс учун) ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (жисмоний шахс учун);
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;
г) асосий иш жойи бўйича штатдаги риэлторларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси ва буйруқларнинг юридик шахс муҳри билан тасдиқланган нусхалари;
д) лицензия талабгори штатида турган ходимларнинг риэлторлар малака сертификатларининг юридик шахс муҳри билан тасдиқланган нусхалари, жисмоний шахс учун — риэлтор малака сертификатининг нусхаси;
е) риэлторлик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигидан далолат берадиган ҳужжат нусхаси. Бунда риэлторлик хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган мол-мулкни киритиш ҳисобига устав капиталини пулсиз шаклда қисман ёки тўлиқ шакллантиришга йўл қўйилади;
ж) кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари нусхаси.
Ушбу банднинг «г», «е», «ж» кичик бандлари талаблари лицензия талабгорлари бўлган жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш Бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Ўзбекистон 55
Тел: 259-22-87, Факс: 239-47-84
e-mail: liz.gov@inbox.uz

Рўйхатга қайтиш