Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси

Лицензия номи:
Биржа фаолиятини амалга ошириш

Лицензия амал қилиш муддати:
Муддатсиз

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган «Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Биржа фаолияти билан шуғулланиш

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами — юридик шахс учун; - лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури; б) лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; в) лицензия талабгори жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот санасидаги бухгалтерия баланси нусхаси (янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно); г) ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғимнинг тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати; д) биржа товарлари билан савдо қилиш қоидалари нусхаси; е) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг лицензия талабгори томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши тўғрисидаги хулосаси (фонд биржалари ва бошқа биржаларнинг фонд бўлими учун).

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш Бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Ўзбекистон кўч. 55
Тел: 259-22-87, Факс: 239-47-84
e-mail: liz.gov@inbox.uz

Рўйхатга қайтиш