Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси

Лицензия номи:
Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш

Лицензия амал қилиш муддати:
Муддатсиз

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сонли қарори билан тасдиқланган «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
o    кўчар мулкни баҳолаш ҳуқуқи учун, қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари;
o     кўчмас мулкни баҳолаш ҳуқуқи учун, мулкий комплекс сифатидаги корхоналардан ташқари;
o     бизнесни баҳолаш ҳуқуқи учун (мулкий комплекс сифатидаги корхоналар, моддий ва номоддий активларнинг барча турлари).

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олиш депозит ҳисоб рақами;
- фаолиятнинг лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланаётган тури;
б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғимнинг лицензия талабгори тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) лицензия талабгори штатида турган ушбу Низомда назарда тутилган миқдордаги баҳоловчилар малака сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;
д) таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
е) баҳоловчиларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг тасдиқланган нусхалари;
ж) шакллантирилган устав капитали миқдори тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган ҳужжат;
з) пул маблағларининг устав капиталига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (бухгалтерия ҳисоби тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошланғич ҳисобга олиш ҳужжатлари нусхалари);
и) ўз баҳоловчилари ишлари сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари нусхалари.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш Бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Ўзбекистон кўч. 55
Тел: 259-22-87, Факс: 239-47-84
e-mail: liz.gov@inbox.uz

Рўйхатга қайтиш