Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Лицензия номи:
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти

Лицензия амал қилиш муддати:
Муддатсиз

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори билан тасдиқланган «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) суғурталовчилар учун: - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;
- юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нусхалари;
- лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқлаган нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси);
- лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав капитали тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк маълумотномаси, мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар);
- суғурта фаолиятининг иқтисодий асосланиши, унга суғурталаш операцияларини ривожлантириш прогнозини, эҳтимол тутилган қайта суғурталаш битишувлари режасини, суғурта захираларининг ҳисоб-китоб режасини ўз ичига олувчи лицензияланаётган суғурта класси бўйича бизнес-режа киради;
- суғурталашнинг лицензия талаб қилинадиган турлари бўйича қоидалар (шартлар), лицензияда қуйидагилар бўлади: суғурталаш субъектлари доирасини белгилаш ва суғурта шартномаси тузиш бўйича чеклашлар, суғурта объектларини белгилаш, суғурта ҳодисалари рўйхатини белгилаш — ушбу ҳолатлар рўй берганда суғурталовчининг суғурта тўловлари бўйича мажбуриятлари пайдо бўлади, (асосий ва қўшимча шартлар), олиб қўйиш (таваккалчиларнинг ёки мол-мулкларни) бунда суғурталовчи мажбуриятларни бажармасдан озод бўлади, суғурта мукофотлари тарифлари (ставкалари), суғурталашнинг энг кўп (энг кам) муддати, суғурта шартномаларини тузиш ва суғурта мукофотларини тўлаш тартиби, томонларнинг суғурта шартномаси бўйича ўзаро мажбуриятлари ва суғурта шартномалари бўйича тўловни рад этишнинг мумкин бўлган ҳолатлари суғурта шартномаси бўйича эътирозларни кўриб чиқиш тартиби.
- Қоидаларга суғурта шартномалари намуналари илова қилиниши керак.
- Лицензия талабгори раҳбари томонидан тасдиқланган суғурталаш қоидалари (шартлари) икки нусхада тақдим этилади, уларнинг бетлари тикилган ва рақамланган бўлиши керак.
- Фаолият тури фақат қайта суғурта қилишдан иборат бўлган лицензия талабгорлари мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этадилар, суғурталаш қоидалари (шартлари)га оид хат боши бундан мустасно.
- Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда:
- суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимининг нотариал тасдиқланган нусхасини;
- суғурталовчининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчиларнинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган филиаллари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
- Фаолияти предмети иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар.
б) суғурта брокерлари учун:
- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг бир қисми) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;
- юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нусхалари;
- лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқлаган нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси);
- лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- устав капитали тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк маълумотномаси, мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар).
- Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади, лицензия талабгорининг раҳбари томонидан тасдиқланган суғурта қоидалари (шартлари) бундан мустасно.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш. Мустақиллик майдони 5
Тел: 239-13-49, Факс: 239-13-49
www.mf.uz

Рўйхатга қайтиш