Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Лицензия номи:
Лотереялар ташкил этиш

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган «Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Лотереялар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланиш

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури (лотереялар ўтказиш шакли кўрсатилган ҳолда) кўрсатилган ҳолдаги лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
д) лицензия талабгори раҳбари ва бош бухгалтерининг меҳнат дафтарчалари нусхалари;
е) лицензия талабгорининг молиявий кўрсаткичлари учун белгиланган нормативлар ҳисоб-китоби;
ж) лицензия талабгори ташкил этишни мўлжаллаётган лотерея ўтказиш шартларининг лицензия талабгори раҳбари томонидан ва муҳр билан тасдиқланган лойиҳаси.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Мустақиллик майдони 5
Тел: 239-10-28, Факс: 239-13-49
http://www.mf.uz
e-mail: iyuldashev@mf.uz

Рўйхатга қайтиш