Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Лицензия номи:
Аудиторлик фаолияти

Лицензия амал қилиш муддати:
Муддатсиз

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
o     фақат ўз ташаббусига кўра аудиторлик текширувларини амалга ошириш;
o     хўжалик субъектларини ўз ташаббусига кўра ва мажбурий аудиторлик
текширувларини амалга ошириш, очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно;
o     барча хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувларини амалга ошириш фаолияти.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) ариза;
б) таъсис ҳужжатларининг нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
в) штатдаги аудиторларнинг, шу жумладан бухгалтерлик халқаро сертификатига эга бўлган аудиторларнинг, уларнинг ушбу Низомда белгиланган энг кам сонига мувофиқ бўлган штатдаги аудитор малака сертификатлари ҳамда бухгалтер халқаро сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;
г) меҳнат дафтарчаларининг нотариал тасдиқланган нусхалари ва асосий иш жойи бўйича штатдаги аудиторларни ушбу Низомда назарда тутилган штатдаги аудиторларнинг энг кам сонига тўғри келадиган миқдорда ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг тасдиқланган нусхалари;
д) аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг тегишли тури учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдордаги устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;
е) аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Аудит ва бухгалтерия ҳисоби методологияси бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Мустақиллик майдони 5
Тел: 239-16-24, Факс: 239-13-49
http://www.mf.uz
e-mail: iyuldashev@mf.uz

Рўйхатга қайтиш