Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

Лицензия номи:
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, шунингдек ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш.

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сонли қарори билан тасдиқланган «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
o    гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш);
o     гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш;
o     гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш (бериш), тақсимлаш;
o     гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш;
o     гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқиш;
o     гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш;
o     гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш;
o     гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш;
o     гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш;
o     гиёҳвандлик моддаларига эга бўлган ўсимликларни ўстириш.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган ўрни (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами; лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;
б) юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
г) ички ишлар ҳудудий органининг бинонинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
д) ички ишлар ҳудудий органининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатномаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ва транзит тарзида ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);
е) санитария назорати органларининг биноларнинг ёки шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
ж) Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органининг ишлаб чиқариш шароитларининг экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда);
з) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
и) ер участкаларидан фойдаланишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
к) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ишлаб чиқариш шароитларининг белгиланган стандартларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);
л) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ветеринария давлат бош бошқармасининг хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланилганда);
м) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
н) юридик шахс штатида сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизмга дучор бўлган диспансер ҳисобида турувчи ходимларнинг, шунингдек қасддан қилинган жиноят учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан фойдаланиш имкониятига эга бўладиган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги, тегишли тиббиёт муассасалари ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотномалари албатта илова қилинган ҳолдаги маълумотлар.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Навои кўч. 12.
Телефон/факс:242-84-59, 249-46-91
e-mail: minzdrav@med.uz

Рўйхатга қайтиш