Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

Лицензия номи:
Фармацевтика фоалияти

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 91-сонли қарори билан тасдиқланган «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Фармацевтика фоалияти фаолиятнинг қуйидаги турларини ўз ичига олади:
а) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;
б) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари тайёрлаш;
в) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
г) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сифатини назорат қилиш;
д) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш;
е) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш;
ж) доривор ўсимликлар, ҳайвонот ва минерал асосга эга бўлган хом ашёни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
- юридик шахслар учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили, муассасанинг, банкнинг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами);
- жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
- юридик ёки жисмоний шахслар амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури (унинг бир қисми) ҳамда фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган тури (унинг бир қисми) амалга ошириладиган муддат;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — юридик шахслар учун; якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — жисмоний шахслар учун;
в) лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) ҳудудий санитария-эпидемиология назорати органларининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия талабгоридаги мавжуд биноларнинг санитария норма ва қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
д) Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
е) Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органларининг фармацевтика фаолияти турларининг табиатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Фармацевтика фоалиятини лицензиялаш Кенгаши

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Навои кўч. 12.
Тел (факс): 249-55-82,
e-mail: mzlitsenziya@mail.ru

Рўйхатга қайтиш