Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

Лицензия номи:
Тиббий фаолият

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли қарори билан тасдиқланган «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Тиббий фаолият билан шуғулланиш

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва тиббий фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, банк реквизитлари;
- тиббиёт муассасасининг тури, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган ихтисослик тури ва кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати органининг аризада кўрсатилган муассасанинг тури, ихтисослашув тури ва тиббий хизматлар ҳажми бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
г) лицензия талабгорида тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд тиббиёт асбоб-ускуналари, инвентарлари, аппаратлари ва анжомлари рўйхати;
д) «Ўзстандарт» агентлиги органлари ёки «Ўзстандарт» агентлигида тегишли хулосалар бериш ҳуқуқи учун аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратларининг метрология нормалари ва стандартларига мувофиқлиги тўғрисида берилган хулоса;
е) бош врач учун — лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси, олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, охирги 5 йилда малака оширганлик ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек мутахассис врачлар учун — олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, охирги 5 йилда малака оширганлик ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
ж) ходимлар учун тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси ва марказлаштирилган стерилизация бўлимининг (МСБ) мавжуд бўлишини талаб қиладиган ихтисосликлар бўйича тиббий фаолиятни лицензиялашда стерилизация асбоб-ускуналарида ишлашга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномасининг мавжудлиги;
з) лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
и) лицензия талабгорида унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган тиббий фаолиятни амалга ошириш учун биноларнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий нодавлат даволаш муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш ва лицензиялаш бошқармаси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Ташкент ш., Навои кўч. 12.
Тел: 239-48-08, Факс: 244-10-33
e-mail: minzdravru_uz@uzpak.uz

Рўйхатга қайтиш