Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Лицензия номи:
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 136-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» ги Низом

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
- ёнғинга қарши автоматика воситалари — объектда (бино, иншоот, хона, ҳудудда) ёнғин чиқиши белгилари тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш, ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ҳамда ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган кучлар ва воситаларни хабардор қилиш учун мўлжалланган техник воситалар комплекси;
- қўриқлаш сигнализацияси воситалари — объектни (бино, иншоот, хона, ҳудудни) қўриқлашнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш, узатиш ва акс эттириш учун мўлжалланган техник воситалар йиғиндиси;
- ёнғиндан дарак берувчи сигнализацияси воситалари — ёнғин белгиларини аниқлаш, тегишли ахборотга ишлов бериш ва уларни узатиш, ёнғинга қарши хавфсизликни таъминловчи кучлар ва воситаларни автоматик тарзда хабардор қилиш, шунингдек ёнғинни ўчириш автоматик қурилмаларини ишга туширишга команда бериш учун мўлжалланган техник воситалар йиғиндиси;
- қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари — қўриқлаш сигнализацияси ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг қўшма тизимлари.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича мутахассисларнинг малака таркиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (меҳнат дафтарчасининг, маълумоти ёки махсус тайёргарлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси) илова қилинган рўйхати;
д) лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Тошкент ш., Ю.Ражабий кўч.,1
тел: 233-34-64, 233-41-74
факс 256-64-26
e-mail: gupb@mvd.uz

Рўйхатга қайтиш