Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси

Лицензия номи:
Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сонли «Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолият

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури.
б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
г) кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, ушбу ходимлар лойиҳалаштирилишида, қуришда, таъмирлашда ва фойдаланилишида қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
д) лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган биноларга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
е) кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш учун зарур бўлган мавжуд шарт-шароитлар ва техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;
ж) темир йўл, шунингдек бирлашган кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш соҳасида – асбоб-ускуналар, анжомлар, инвентарь, механизациялаш воситалари, транспорт, назорат-ўлчов қурилмалари ва сигнал анжомлари билан жиҳозланганлиги тўғрисида қисқача тавсиф.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

Рўйхатга қайтиш