Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси

Лицензия номи:
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» ги қарори билан тасдиқланган

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
-   магистрал газ қувурларини лойиҳалаштириш
-   нефть қувурларини лойиҳалаштириш
-   нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш
-   магистрал газ қувурларини қуриш
-   нефть қувурларини қуриш
-   нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш
-   магистрал газ қувурларидан фойдаланиш
-   нефть қувурларидан фойдаланиш
-   нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш
-   магистрал газ қувурларини таъмирлаш
-   нефть қувурларини таъмирлаш
-   нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг номери, лицензия бериш тўғрисида фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) лицензияланадиган ишлар турларини бажарадиган мутахассислар тўғрисида маълумотлар (сони, маълумоти, мутахассислиги бўйича иш стажи);
д) техник жиҳатдан жиҳозланганлиги ва лицензияланадиган ишларни бажариш бўйича норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;
е) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ж) Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);
з) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг технология жараёнларининг ва технология асбоб-ускуналари аҳволининг амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);
и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг моддий-техник база ва ишларни амалга ошириш технологиясининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси(магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);
к) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин назорати органларининг техник базанинг ёнғиндан сақлаш нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги ва ходимларнинг улар бўйича тайёргарлик даражаси тўғрисидаги хулосаси;
л) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг моддий-техник базанинг, ишларни амалга ошириш технологиясининг лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти бундан мустасно);
м) лицензияланадиган ишларнинг назоратини ва қабул қилинишини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
«Ўздавнефтгазинспекция», «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси

Рўйхатга қайтиш