Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси

Лицензия номи:
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлинадиган соҳалардаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш, улар учун технологик асбоб-ускуналар, радиациядан ҳимояланиш воситаларини ясаш ва тайёрлаш

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 март, 111-сон «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» ги қарори билан тасдиқланган.

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
o     ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш, улар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;
o     ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури.
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензияланадиган фаолият ишлари билан бевосита шуғулланадиган ходимлар рўйхати, унда уларнинг маълумоти бўйича мутахассислиги, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилади;
г) ишчи орган аризани кўриб чиққанлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
д) лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартларнинг бажарилиши имкониятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Тошкент ш., марказ Хадра 27,
тел: 244-13-17
244-23-33
davatom@ars.uz

Рўйхатга қайтиш