Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси

Лицензия номи:
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш

Лицензия амал қилиш муддати:
5 йил

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 март, 109-сон «Портловчи ва заҳарли моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки харакат:
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) фаолиятнинг лицензияланаётган турларига рухсат этилган тегишли малакали техник ходимларнинг ички ишлар ҳудудий органлари билан белгиланган тартибда келишилган рўйхати;
г) сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм юзасидан ҳисобда турувчи, шунингдек портловчи ва заҳарли моддаларни қўлланиш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги, тегишли тиббиёт муассасаларининг маълумотномалари илова қилинган маълумотлар;
д) лицензия талабгорида портловчи ва заҳарли моддаларни амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ сақлаш учун жойларнинг (портловчи материаллар омборининг тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома, омборнинг ижарага олинганлик шартномаси ва бошқалар), уларни ташиш учун техник воситаларнинг, портловчи моддаларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи техник ҳужжатлар;
е) ходимнинг лицензияланаётган фаолият билан боғлиқ ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси;
ж) лицензия талабгори томонидан унинг аризаси ишчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия бериш учун давлат божи:
Энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида

Наименование подразделения рассматривающего заявление соискателя лицензии о выдаче соответствующей лицензии:
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси

Манзил ва боғ ланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Тошкент ш., марказ Хадра 27,
тел: 244-51-51
244-36-42
mining@sgktn.gov.uz
тел: 244-38-00
244-15-14
kimyo@ sgktn.gov.uz
тел: 244-09-27
244-24-53
neft-gaz@ sgktn.gov.uz
тел: 244-27-30
244-21-22
geolog@ sgktn.gov.uz

Рўйхатга қайтиш